«ЭКОЛОГИЯ СОХАСИДА МУХИМ ЯНГИЛИК»

Матбуот хабарномаси

 

2019 йилнинг 8 янва720_460_80_4154432243рь куни Ўзбекистон экологик партияси таъсис съезди бўлиб ўтди.

Таъсис съездида 2018 йилнинг 1-17 декабрь кунлари Ўзбекистон экологик партияси таъсис съездига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан делегатлар сайлаш бўйича ўтказилган конференцияларда экологик сиёсий партия тузиш бўйича ташаббускорлар, экология ва соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият олиб бораётган жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар ва экспертлар, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалар, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари орасидан муқобиллик асосида сайлаб олинган делегатлар, оммавий ахборот воситалари ва умуман кенг жамоатчилик вакиллари  иштирок этишди.

Таъсис съездида Ўзбекистон экологик партиясини таъсис этиш ва Ўзбекистон экологик партияси Устави ва Дастури лойиҳалари, Ўзбекистон экологик партияси Марказий Кенгаши аъзоларини, Ўзбекистон экологик партияси Марказий назорат-тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш ва  бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Съезда  2018 йил 14 ноябрь куни экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахасисислар, олимлар, профессор-ўқитувчилар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, умуман кенг жамоатчилик вакилларидан иборат бир гуруҳ фуқаролар томонидан Ўзбекистон экологик партиясини тузиш ташаббуси кўрсатилганлиги, Ташаббускорлар мажлисида партияни ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинганлиги, мазкур қарор билан Ўзбекистон экологик партиясини тузиш бўйича ташкилий қўмита шакллантирилганлиги, ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонуни асосида партия тузиш билан боғлиқ жараёнлар амалга оширилганлиги ҳақида батафсил ахборот берилди.

 

Таъсис съездида делегатлар томонидан таъкидланганидек, ўтмишда атроф муҳит ҳолатига эътиборсиз муносабатда бўлиш, табиий ресурслардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш ва экологик талабларни менсимаслик Орол денгизи қуриши, чўлланиш, ер ва сув ресурсларининг таназзули, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофондининг ёмонлашуви,  биологик хилма-хилликнинг қисқариши, кўп миқдордаги саноат, маиший ва бошқа чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши каби қатор глобал ва минтақавий экологик муаммоларни пайдо бўлишига олиб келди. Ушбу муаммолар иқлим ўзгариши содир бўлаётган шароитларда янада яққолроқ ва кучлироқ намоён бўлмоқда. Ҳозирги кунда Ўзбекистон учун ҳам атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва уни соғломлаштириш масалаларини янада долзарб қилиб қўймоқда.

Мамлакатда ушбу вазифаларни амалга оширишга кўмаклашишга илк қадам сифатида жамоат ташкилотларининг ташаббуси асосида Ўзбекистон экологик ҳаракати ташкил этилган эди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 15 та депутатлик ўрнига квота ажратилиши эса атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишларида жамоатчилик иштироки фаоллигини ошириш имконини берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида “……. 2008 йилда ташкил этилган Ўзбекистон Экологик ҳаракати ўтган даврда чинакам сиёсий кучга айланди. Аммо тан олиш керак, Ҳаракат вакиллари парламент қуйи палатасига квота асосида киритилиши унинг фаол ва ташаббускор бўлиб ишлашини муайян даражада сусайтирмоқда. Барча сиёсий кучлар учун тенг шароит яратиш ва парламент қуйи палатасидан Экологик ҳаракат вакиллари учун махсус ўрин ажратишдан воз кечиш вақти келди, деб ўйлайман. Бу ўзгариш сиёсий майдонда соғлом рақобатни кучайтиради ва Экологик ҳаракатнинг алоҳида сиёсий куч сифатида мустаҳкамланишига хизмат қилади”, дея алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

Мамлакатда давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар йўлидаги кейинги қадам сифатида Ўзбекистон экологик ҳаракати фаолиятида тўпланган тажрибалар асосида янги сиёсий партияни ташкил этиш зарурати вужудга келди. Албатта, экологик сиёсий партиянинг асосий эътибори атроф муҳитни муҳофаза қилиш мамлакат ҳар бир фуқаросининг умумий иши бўлишига қаратилади.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда хорижий давлатлар амалиётида экология соҳасидаги сиёсий партиялар жамият ҳаётида муҳим ўринга эга. Жумладан, дунёда 100 га яқин  давлатларда экологик партиялар фаолият олиб боради. Бугунги кунда кўплаб экологик партиялар мамлакатлар сиёсий майдонининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида вакиллик органларига ўринлар эгаллаш вазифаларини қўйиб, ўрин олгач, парламентда ўз олдидаги муштарак мақсадларни давлат сиёсати даражасида илгари сурадилар.

Шунингдек съездда сўз олганлар экологик партия олдида катта ва масъулиятли ишлар турганлигини алоҳида қайд этиб ўтишди.

Мамлакатда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, аҳоли учун қулай экологик шароит яратиш ва ноёб табиатни сақлашга жамиятнинг барча кучларини сафарбар қилиш, ҳудудий ва маҳаллий экологик ва фуқаролар соғлигини муҳофаза қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамиятда экологик маданият даражасини кўтариш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларида миллий ғурур, Ватанга ва табиатга содиқлик ва муҳаббат ҳиссини шакллантириш ва мустаҳкамлаш учун қулай шароит яратиш, ёшларни табиат ва унинг ресурсларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш ишларига ҳисса қўшиш, атроф муҳитни моҳофаза қилиш ишларида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, Орол денгизи қуриши натижасида юзага келган экологик ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, Орол денгизи инқирозининг салбий оқибатларини юмшатиш  каби вазифалар, шулар жумласидандир.

2018 йилнинг август ойида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг саммитида таъкидланганидек: “Ҳеч шубҳасиз, Орол денгизининг қуриши муаммоси бизнинг минтақавий фаолиятимиз кун тартибида алоҳида ўрин тутади – бу бизнинг умумий фожиамиздир. Унинг салбий оқибатлари, афсуски, тобора чуқурлашмоқда. Оқибатда биз сув ресурслари тақчиллиги, ичимлик суви сифатининг ёмонлашуви, тупроқнинг деградацияга учраши, биохилма-хилликнинг кескин камайиши, жиддий иқлим ўзгаришларини яққол сезиб турибмиз”.

Партия ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратади. Боз устига Юртбошимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида экологик хавфсизлик, сув ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш эътиборимиз марказида туриши зарурлигини алоҳида таъкидлаб, …….. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст фондининг тузилиши, ўзбек дипломатиясининг катта ютуғи бўлганлиги алоҳида эътироф этиб ўтдилар.

Съездда Ўзбекистон партиясини таъсис этиш бўйича қарор қабул қилинди. Партиянинг Марказий Кенгаши аъзолари, Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари сайлаб олинди. Делегатлар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида Ўзбекистон экологик партияси Устави ва Дастури лойиҳалари қабул қилинди. Шунингдек, съездда кўриб чиқилган бошқа масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон экологик партияси Марказий Кенгаши Пленуми ҳам бўлиб ўтди. Пленумда қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Ўзбекистон экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзолари, унинг раиси ва раис ўринбосарлари ҳам сайланди. Партиянинг  рамзлари тасдиқланди.

 

 

Ўзбекистон экологик партиясини

 тузиш бўйича Ташкилий қўмита,

 тел. 90 948 54 95

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *