2015 йилда, албатта, бориш лозим бўлган дунёнинг 10 нуқтаси

Ер сайёраси жуда улкан ва бу нарса вақт ўтгани сайин янада катталашиб бормоқда. Олам ўзининг илгари кўрсатмаган сийратини намойиш этганда, дунёнинг бошқа ғам ташвишлари унут бўлади, инсоннинг ўша ерларга боргиси келади. Шу боис бугунги кун сайёҳи борилавериб сийқаси чиқиб кетган жойларга эмас, балки ер юзининг кам назар ташланган бурчакларига бормоқда, у ердаги маҳаллий аҳоли ва уларнинг урф-одатлари билан танишмоқда. Шу нарсани инобатга олган ҳолда, сайёҳлар вижирлаб борадиган жойларнинг эмас, аксинча, табиати, тарихи билан боришга арзигулик бошқа ҳудудларнинг рўйхатини тузиб чиқдик. 2015 йилда бу ерларга бориб ҳордиқ чиқарса арзийди.

Исландия

Шимолий денгизда жойлашган орол ўзининг эртакнамо табиати билан кишини сеҳрлаб қўяди. Бу ерда худди фильмлардаги каби даҳшатли алвастилар ва гўзал париларни учратишингиз мумкиндек туюлади. Исландияга бориш балки сизга насиб этмас, лекин ишонинг у ердаги табиат манзараси, тоғ булоқлари сувида чўмилиш, ғорларда сайр этиш, сизга ростманасига завқ бағишлайди.

Марокаш

 

Марокаш — ўзининг бозорлари ва Ўрта Ер денгизи соҳилларида жойлашган пляжлари билан машҳур. Бунингсиз унинг сайёҳлик манзарасини тасаввур этиш қийин. Шу билан бирга Атлас тоғларига чиқиш, шаршаралар ёнида ёки берберлар қишлоғида тунаш, Сахара биёбонининг марказига сайёҳат қилиш, туя устида қип-қизил уфқни томоша қилиш мумкин.

Вьетнам

Бу ерда Сайгон номли балиқчилар қишлоғи бўлиб, у ерга бориш қимматга тушмайди. Қаерга саёҳат қилиш, аввало, ўз қўлингизда. Истаган пайтда сайёҳлик йўналишингизни ўзгартиришингиз ва Вьетнам сари йўл буришингиз мумкин. Масалан, балиқчилар билан бирга Меконг қишлоғида яшашингиз ёки сафариларга чиқишингиз мумкин. Бундан ташқари, мамлакат шимолида жойлашган Кетлер масканига борса ҳам бўлади.

Тасмания

Бу ном тилга олинганда, кўпчиликнинг кўз ўнгида “Тасмани иблиси” деб номланмиш йиртқич маҳлуқ гавдаланади. Бироқ бу ерга келаётган сайёҳлар мамлакатнинг ёввоий табиати, унинг ўзига хос ошхонаси ва ҳеч қаерда йўқ мафтункорлигини ҳис этишмоқда.

Колумбия

Ер юзи бўйлаб сайёҳат қилувчиларнинг энг ашаддийларига Жанубий Америка бўйлаб, янада аниқроқ айтадиган бўлсак, Колумбияга тур қилишни маслаҳат берамиз. Бу ерда ҳамма нарса бор — Кариб денгизининг жонли тўлқинлари, Амазоннинг ёввоий ўрмонлари, миллионлаб инсон яшайдиган Богота ва дунёнинг ҳеч бир ерида йўқ бошқа кўплаб нарсалар.

Япония

Мамлакатнинг шимол ва жанубини боғлаб турувчи тезюрар поезди сайёҳларни Япониянинг барча диққатга сазовор нуқталари билан таништириш мақсадида ишга туширилган. Бу ўлкага ташриф буюрган киши юксак технология намуналаридан ташқари миллий маданият, Мишлен рейтингида юқори ўринларда турувчи турфа хил ресторанлар билан ҳам танишишлари мумкин.

Аргентина

Патагония маскани ўзининг чексиз гўзаллиги билан кишиларни мафтун этади. Кордильер матонати ҳамда табиат уйғунлиги, инсон оёғи тегмаган бу ҳудудга бир қур назар ташлашни тақозо этади. Музликлар манзараси, марвариддек тоза кўл, қишлоқлар — буларнинг барини кўз билан кўриш керак.

Непал

Айтишларича, жаннатга Непалдан яқинроқ ўлка йўқ эмиш. Бунга етарли асослар бор, чунки Непал шунчалик баландда жойлашганки, муболаға билан айтганда, осмонга етишига жуда оз қолган. Кўп йиллик анъаналарга таянган ҳолда непалликлар Ҳимолай тоғларида тонгни қарши олишни ва тоғ бағирларида жойлашган эҳромларида ибодат қилишни ҳушлашади.

Шри-Ланка

Шри-Ланка саёҳат қилиш учун энг қулай мамлакат ҳисобланади, лекин нима учундир одамлар бу ерни унутиб қўйишгандек гўё. Бу ерда туризм ривожланган давлатларда бор барча қулайликлар мужассам ва бунинг устига қулай нархларда. Меҳмонхоналар ёнида айланиб юрувчи ёввоий ҳайвонлар, атроф-муҳит манзарасига алоҳида тароват бахш этиб туради.

 

манба: www.xabardor.uz

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *