Дарахтлар бағридаги бинолар

Айрим дарахтлар шу даражада улканки, биноларни улардан эмас, аксинча уларнинг ичига қуриш мумкин.

Баобаб дарахтига жойлашган бар. Жанубий Африка Республикаси

1. “Sunland Baobab Pub” бари  

Баобаб нафақат дунёдаги энг улкан, балки энг узоқ умр кўрувчи дарахт ҳамдир. Бу дарахтлар минглаб йил яшаши ва катталиги уй ҳажмига етиши мумкин. Жанубий Африкадаги Можажисклуф шаҳридаги олти минг ёшли баобаб дарахтининг ичига “Sunland Baobab Pub” деб номланувчи бар жойлашган.

Табиат ҳимоячилари ташвишланмасалар ҳам бўлади. Бу дарахтнинг ичи ўйилмаган. Олти минг йил давомида дарахт танасида улкан ғовак пайдо бўлган ва бар ходимлари унинг ичида овқат тайёрлашади.

2. Эман-ибодатхона. Франция

Франция Нормандиясидаги Алувиль-Бельфос қишлоғида эса роҳиблар ибодат қиладиган меҳроб эман ичида жойлашган.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, эман тўққизинчи асрда экилган. Битиклардан маълум бўлишича, ўн еттинчи асрда маҳаллий роҳиблардан бири унинг ичига қирқ нафар болани сиғдирган экан.

3. Патрик Догертининг дарахт-уйи. АҚШ

Америкалик Патрик Догерти бир вақтнинг ўзида архитектура, скульптура ва боғбонлик билан шуғулланади. У дарахт ва буталардан антиқа иншоот ва шакллар ясайди. Тўғри, бу биноларда ҳеч ким яшамайди. Лекин Патрик Догертининг асарлари очиқ музей ва паркларнинг безаги ҳисобланади.

4.“The Birds Nest” меҳмонхонаси. Швеция.  

Швецияда бир неча йилдан бери “Tree Otel” деб номланган ҳар бир хонаси дарахт устида жойлашган меҳмонхона фаолият кўрсатади. 2014 йили эса бу ерда “The Bird’s Nest” (“Қуш ини”) деб номланувчи янги корпус ишга тушди.

Бу мўъжазгина иншоот дарахт устида жойлашган улкан қуш инини эслатади. Унинг ичида икки кишига мўлжалланган кичик, лекин замонавий хона жойлашган бўлиб, бу ерга йиғма нарвон орқали чиқиш мумкин.

5. Дарахт-тоннель. Калифорния, АҚШ

Калифорниянинг Легет шаҳарчасида улкан секвойялар ўсувчи миллий парк бор. Парк ичидаги йўлнинг ўртасида эса секвойя дарахти ўсади. Лекин у автомобиль ва машиналар қатновига халал бермайди, чунки ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида унинг орасидан тоннель ўтказилган. Дарахт ичидаги тоннелни маҳаллий ўрмончилар яратишган. Бу дарахт ҳалигача қуриб қолмайди ва ҳар баҳорда янги япроқ чиқаради.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *